Барча ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи хўжалик юритувчи субъектларга

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.2021 йилдаги ПҚ-5130 - сонли "Онкология ёрдамини такомиллаштириш ва онкология хизматини янада ривожлантириш" қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Ozmedimpeks" MЧЖ томонидан Онкология ва радиология маркази учун марказлаштирилган дори воситалари харидини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишчи органи “O’zmedimpeks” Давлат муассасаси томонидан потенциал етказиб берувчилар сафини кенгайтириш учун маркетинг тадқиқоти эълон қилинади.

1-иловада йиллик эҳтиёж, доза, харид учун, 2-иловада сотиб олиш режалаштирилган дори воситалари бўйича техник топшириқ кўрсатилган. Товарларнинг техник бахолашни амалга ошириш учун сиздан тижорат таклифингизни техник мувофиқлиқ жадвали асосида 3-илова, ҳар бир аниқ параметрларни тўлдириб зарур материаллар билан (рўйхатдан ўтказганлик хақида гувоҳнома, сертификат ва.бош) тақдим этишингизни сўраймиз.

            Ишлаб чиқарувчи бўлмаган ишлаб чиқарувчиларнинг ваколатли дистрибюторлари ишлаб чиқарувчидан рухсатнома (авторизация) ёки расмий келишув ҳатини 4-иловага мувофиқ тақдим этишлари керак. Зарур ҳолларда “O’zmedimpeks” МЧЖ ҳужжатнинг ҳақиқийлиги тўғрисида сўров юбориши мумкин.

            Етказиб бериш шартлари: маҳаллий етказиб берувчилар учун – DDP, яъни,  харидорнинг Тошкент шаҳридаги омборигача, хорижий етказиб берувчилар учун - DAP - Тошкент.

Тўлов шартлари: маҳаллий етказиб берувчилар учун – 15% олдиндан тўлов, қолган - 85% товарлар тўлиқ қабул қилингандан сўнг, хорижий етказиб берувчилар учун – 100% хужжатли қайтиб олинмайдиган аккредитивли тўлов.

            Шу билан бирга, танлов иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 июндаги 185-сонли қарори низомига мувофиқ фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензия эга бўлиши ва тақдим этиши кераклигини ҳисобга олиши керак, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини улгурчи сотиш ва сақлаш қоидаларига мувофиқ, шунингдек ушбу низомга кўра таклиф этилаётган дори воситасининг қиймати, воситачилар сонидан қатъий назар, харид нархининг 15% дан (импорт қилувчилар учун) ва сотиш нархининг 15% дан (маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун) ва референт нархидан ошмаслиги керак.

            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2022 йилдаги 149-сонли қарорига мувофиқ дори воситаларини рақамли ёриқлаш (сана матритсаси коди, QR) учун жавобгарлик  “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига асосан давлат хариди иштирокчисига ва дори воситасини ишлаб чиқарувчисига юклатилган.

            Маҳаллий ишлаб чиқарувчининг дори воситалари Ўзбекистон Республикасининг назорат қилувчи органида рўйхатдан ўтган бўлиши, ишлаб чиқарувчиси ишлаб чиқариш жойи учун амалдаги миллий GMP сертификатига эга бўлиши керак.

              Шунингдек, фармацевтика маҳсулотларини улгуржи савдоси билан шуғулланувчи барча корхоналар зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) мувофиқлик сертификатига эга бўлиши керак.

            Илова қилинган ҳужжатлар тўплами  2024 йил 21 март куни соат 18:00 га қадар info@uzmedimpex.uz электрон манзилига алоҳида қуйидаги хужжатлардан иборат бўлган ҳолда юборилиши шарт:

- номи, халқаро номи, дозаси, эхтиёжи, бошланғич нархи 1-иловага мувофиқ;

- техник топшириқ билан солиштириш 2-иловага мувофиқ;

- нархи кўрсатилган тижорат таклифи 3-иловага мувофиқ;

- авторизация ёки маҳсулот ишлаб чиқарувчиси билан келишув 4-иловага мувофиқ. 

Ilova № 1   Ilova № 2    Ilova № 3    Ilova № 4 

 

Актуальные заявки

Наши партнеры